Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Lacetti ва «КамАЗ» ўртасида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

13 август куни соат 04:00 ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Янгиариқ» МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг Lacetti русумли автомашинасини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги «Хонимқўрғон» ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент—Термиз» йўлида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги «КамАЗ»-5410 русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган.

Натижада Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Lacetti’даги қолган икки нафар йўловчи касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.