• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлиги ИИВ томонидан таёрланган митинглар ва намойишлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича хулосаларини билдирди

    Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги томонидан таёрланган «Фуқароларнинг митинглари, йиғилишлари ва намойишлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича ўз хулосаларини берди.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Унда лойиҳа бўйича бир қатор таклифлар ва эътирозлар ‘рин олган. Хусусан:

    «Кўча юришлари» тушунчасига аниқлик киритиш талаби қўйилди

    Лойиҳанинг 1-моддасида қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий фаоллигини митинглари, йиғилишлари ва намойишлар шаклида амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат деб кўрсатилган. Кўпгина ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигида йиғилишлар шакли сифатида пикет ва кўча юришлари ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 217-моддасида йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик ўрнатилган. Бироқ амалдаги қонунчиликда «кўча юришлари» тушунчаси белгиланмаган. Шунга кўра, қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш мақсадида лойиҳани «пикет» ва «кўча юришлари» тушунчалари билан тўлдириш ва ушбу қўшимчалар муносабати билан лойиҳани қайта кўриб чиқиш лозим.

    Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилинишини таъминлаш керак

    2-модданинг учинчи қисмида сиёсий партиялар, жамоат ва диний бирлашмалар томонидан митинглар, йиғилишлар ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланиши кўрсатилган. Президентнинг 2018 йил 8 августдаги фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган. Шунга кўра, йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ушбу лойиҳада акс эттириш лозим.

    «Давлат органларини обрўсизлантириш» сўзларини лойиҳадан чиқариб ташлаш лозим

    Вазирлик ҳулосасига кўра, ушбу сўзлар лойиҳадан қуйидаги асосларга кўра чиқариб ташланиши лозим:йиғилишларнинг асосий мақсадларидан бири жамоатчилик ва давлат органларининг эътиборини давлат органларининг ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигига қаратишдир;давлат органларига нисбатан норозиликни ифодалаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни чеклаш йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқини рад этишга олиб келиши мумкин.

    Кўрсатилган сўзлар лойиҳадан чиқариб ташланмаган ҳолда қонуннинг қабул қилиниши маъносиз бўлади, чунки бунда қонун номигагина қабул қилинган бўлиб қолади.

    Йиғилиш ўтказиш учун рухсатнома олиш муддатини қисқартириш лозим

    Лойиҳада кўрсатилишича йиғилиш ташкилотчиси йиғилиш ўтказилишидан 30 кун олдин йиғилиш ўтказилишига рухсат сўраб маҳаллий ижро этувчи органга ариза тақдим этади.

    Вазирлик ушбу муддат қисқартирилиши лозим деб ҳисоблайди. Чунки бу қадар узоқ муддат кутилганда ўтказилиши режалаштирилаётган йиғилиш ўз долзарблигини йўқотади. Таққослаш учун бу муддат Германияда 10 кун, Россияда 3 кундан 10 кунгачани, Қозоғистонда 10 кунни ташкил этади.

    Фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқлари таъминланишига амал қилиш керак

    Лойиҳадан йиғилиш ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича маҳаллий ижро этувчи органлар томонидан баҳо берилишига оид нормани чиқариб ташлаш лозим, чунки бу ҳолат фуқароларнинг Конституциянинг 33-моддасида белгиланган ҳуқуқларини чеклаши мумкин деб ҳисоблайди вазирлик.

    Шунингдек, вазирлик томонидан хорижий давлатларнинг йиғилишлар ўтказишга оид қонунчилиги ўрганилганда маҳаллий ижро этувчи органлар томонидан йиғилишлар ўтказилишининг мақсадга мувофиқлигига баҳо берилишига оид норма аниқланмаганлиги маълум қилинди.

    Йиғилишлар ўтказиш фақат аниқ белгилаб қўйилган сабаблар бўлганда тақиқланиши мумкин

    Лойиҳа 9-моддасининг учинчи қисмидан «бир ёки бир неча манфаатдор органлар ва идоралардан келиб тушган бошқа асосли сабабларга кўра» сўзларини чиқариб ташлаш лозим, чунки 4-модданинг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартириш, миллий ирқий ёки диний адоват қўзғатиш, зўравонлик ва урушни тарғиб қилиш мақсадида йиғилишлар ўтказиш тақиқланади. Йиғилишлар ўтказишни фақат юқорида кўрсатилган сабабларга кўра тақиқлаш керак.

    Йиғилишлар ўтказиш жойи учун чекловларни қайта кўриб чиқиш керак

    Лойиҳанинг 10-моддасини қайта кўриб чиқиш лозим, чунки ушбу модда мазмуни замонавий воқелик ва хорижий тажрибага тўғри келмайди. Масалан, хорижий мамлакатларда йиғилишлар агар бино ва иншоотларнинг қулаб тушишига олиб келмаса ёки ушбу оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигига таҳдид туғдирмаса, ҳар қандай қулай жойда ўтказилиши мумкин (АҚШ, Бельгия, Россия ва бошқа).

    Баъзи хорижий мамлакатларда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жой учун чекловлар мавжуд. Масалан, темир йўл, сув ва ҳаво транспорти яқинидаги ҳудудлар, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш объектлари, электростанциялар, соғлиқни сақлаш объектлари, таълим муассасалари, давлатнинг мудофаа ва хавфсизлигини таъминловчи ташкилотлар яқинида тадбир ўтказиш мумкин эмас.

    Бундан ташқари лойиҳанинг ушбу моддасида кўрсатилган объэктлардан 500 метр масофада йиғилишлар ўтказиш шаҳарлар ва туманлар урбанизациясининг ҳозирги темпида етарлича мураккаб ҳисобланади.

    Йиғилишлар ўтказиш вақтини қайта кўриб чиқиш керак

    Лойиҳа 11-моддасини қайта кўриб чиқиш лозим, чунки ушбу моддада кўрсатилган вақт ушбу вақтда ўтказиладиган йиғилишларда ишловчи ва ўқийдиган фуқаролар иштирокини қийинлаштириб, жамиятда норозичилик пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари иш куни бўлмаган ва байрам кунларида йиғилишлар ўтказиш имкониятини назарда тутиш лозим.

    14.08.2019, 22:00   Изоҳ (0)   24958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар натижадорлигини таъминлашда асосий омил нима эканлиги ҳақида гапирди

    14.08.2019, 21:46

    Президент топшириғи: Ўзбекистонда йил охиригача 111 та кўп қаватли уй қуриб битказилиши зарур

    14.08.2019, 21:28

    Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш бўйича топшириқ берди

    14.08.2019, 21:12

    Фото: Соатларини тўғрилаётган Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев

    14.08.2019, 20:59

    Блогер пост остидаги шарҳларни ўчиришга мажбурми? Қонунчиликда нима дейилган?

    14.08.2019, 20:48

    Абитуриентлар талаба бўлганлигини ҳозирдан билиши мумкинми?

    14.08.2019, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.