Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳаж амалини адо этган тожикистонликларнинг илк гуруҳи 18 август куни ватанига қайтади. Бу ҳақда мамлакат Дин ишлари ҳамда анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси маълум қилди.

Фото: Аsia-Plus

Фото: Аsia-Plus

Август ойининг охиригача тожикистонлик ҳожиларнинг бари ватанига қайтган бўлади. Қайтишдан олдин улар билан Макка ва Мадинада тушунтириш ишлари олиб борилади, ҳожиларни кутиб олишни фақатгина оила даврасида ўтказиш кераклиги уқтирилади.

Қўмитанинг таъкидлашича, қонунга биноан «ҳожиталбон» ва «ҳожи оши» сингари маросимлар тақиқланган. Зам-зам суви ва хурмони тарқаца бўлади. Аҳоли ҳожиларни эсон-омон қайтиб келгани билан табриклаши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда 6 минг тожикистонлик ҳаж зиёратини амалга оширмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди