Ўзбекистон фуқаролари двигателининг ҳажмига қараб Тожикистон ҳудудига кириш учун 15-20 сомони (1,5-2 доллар атрофида) тўламоқда. Бу ҳақда Аsia-Plus хабар берди.

Фото: Аsia-Plus

Олдинроқ бу тўлов 52 долларни ташкил этар ва ўзбек томони белгилаган тўловларга деярли тенг эди.

Ўзбекистон тожик автомобиллари кириши учун ставкаларни июнь ўрталарида пасайтирди: 14 июндан бошлаб бу тўлов 15-20 сомонини ташкил этади.