Афсонавий мултфильмнинг ремейки бўлган «Қирол шер» анимацион фильми тарихда ўз жанридаги энг муваффақиятли фильм деб тан олинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилади.

Фото: Disney

Дунё бўйича касса тушуми 1,33 миллиард долларни ташкил этди. Олдинги рекорд эгаси 2013 йилда чиқарилган «Музюрак» анимацион фильми эди. Унинг касса йиғими 1,29 миллиард долларни ташкил қилган.

Учинчи ўринни эса касса даромади 1,24 миллиард долларга тенг бўлган «Incredibles 2» анимацион фильми эгаллаган.

Топ бешликка, шунингдек, «Минионлар» анимацион фильмлари (1,16 миллиард доллар) ва «Ўйинчоқлар тарихи 4» (1,07 миллиард доллар) фильмлари киритилган.