Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда «Мўйи Муборак» музейидаги «Усмон Мусҳафи» сақланаётган саркофагнинг — ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунанинг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 5—6 август кунлари янгисига алмаштирилди.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Маъмур Толибов, биология фанлари номзоди Аҳмаджон Махсумхонов, Германиядан келган мутахассис Майер Себастиан ва бошқалар иштирок этди.

«Усмон Мусҳафи» сақланаётган саркофагга ўрнатиш учун олинган РК-2/5 русумли ускунани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Германиянинг Гласбау Ҳаҳн фирмаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, германиялик мутахассис ўзи билан олиб келиб, ўрнатди.

Майер Себастиан 6 август куни янги ўрнатилган РК-2/5 русумли ускунани ишлаш жараёнини назорат қилди. Ускуна талаб даражасида ишлаётганига амин бўлганидан сўнг Мушафнинг сақланишида масъул бўлган кишиларга ускуна ишлаш жараёнидаги талабларни тушунтириб, уларга ускунани ишлатиш йўриқномасини топширди.

Германиялик мутахассис Гласбау Ҳаҳн фирмаси талабига мувофиқ саркофагнинг хизмат қилиш муддати тугаган эски РК-2 русумли ускунасини ўзи билан олиб кетди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди
Маҳаллий
“2022 йилда уй-жой нархлари иккиламчи бозорда 28 фоизга, аҳоли реал даромади эса 9 фоизга ошди” – Марказий банк раиси