Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация айни кунларда Корея Республикасида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Жонибек Маърупов маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси парламенти делегацияси аъзолари 6—9 август кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Мун Хи Санг билан учрашди. Сенат Ахборот хизматининг хабар беришича, учрашувда Ўзбекистон билан Кореянинг парламентлараро алоқалари истиқболлари ва парламент аъзолари ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Корея Республикаси президенти Мун Дже Иннинг сиёсий иродаси ва қатъияти туфайли Ўзбекистон—Корея муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Икки томонлама сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар суръати тобора ошиб бормоқда. Бу эса иккала давлат манфаатларига тўлиқ жавоб беради, дўстлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Шу муносабат билан парламентлараро мулоқот мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу боис, томонлар олий даражадаги учрашувлар доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш учун икки давлат парламентлари ҳамкорлигинининг асосий вазифаси эканини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи видеосини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Шоу-бизнес
“Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)