Туманнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг мавжуд муаммоларни ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилояти хокими Ф.Эрманов, Президент Администрацияси масъул ходими М.Ишбеков, Президентнинг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов, вилоят прокурори Ж.Хатамов, вилоят ДХХ бошлиғи Ш.Маликов, вилоят ИИБ бошлиғи Д.Назармуҳамедов ҳамда вилоят ва туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилди.
Президент халқ қабулхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, улар 3 август куни «Нукус», «Саримой», «Гурлан», «Ҳазорасп», «Хива» ва «Хонқа» маҳаллаларига ташриф буюрган. Ушбу маҳаллалар вилоятнинг энг чекка ҳудудлари ҳисобланади.
Сайёр қабулга ташриф буюрганлар бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, мазкур ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолари тингланган.
Жумладан, аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида Урганч—Тошкент автомобиль йўлидан «Гурлан», «Ҳазорасп», «Хива» ва «Хонқа» маҳаллаларига олиб борувчи 1980 йилларда асфалт қилинган 30 километр йўл яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланиб, мазкур йўлнинг 22 километрини мукаммал таъмирлаш режалаштирилиб, ҳозирги кунда шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, «Нукус», «Саримой», «Гурлан», «Ҳазорасп», «Хива» ва «Хонқа» маҳаллаларидаги ижтимоий объектлар, ичимлик суви муаммоси ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳам ўрганилган.
«Саримой» маҳалласида жойлашган 11-сонли ўрта мактабда ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалаларида аҳолини кўрикдан ўтказиш, ҳудудга УЗИ аппарати ўрнатиш, мактаб ўқувчиларининг узоқ масофадан қатнаб келаётганликлари юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Шу билан бир қаторда, Саримой маҳалласида истиқомат қилиб келаётган туркман халқи нуронийлари рўйхатини шакллантириб, уларни вилоят «Туркман миллий маркази» билан таништириш ҳамда вилоятнинг буюк қадамжоларига саёҳатга олиб чиқиш бўйича туман ҳокими ва «Нуроний» жамғармаси раҳбарларига топшириқлар берилиб, туман ҳокимининг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосарига миллий маданиятни тарғиб қилиш топширилган.
«Гурлан» маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан аҳоли ўзлари яшаб келаётган уйларни таъмирлашда, нафақага чиқишда, маҳаллада қишлоқ врачлик пункти қуришда ҳамда ҚВПни малакали шифокорлар билан таъминлашда ва дорихона ташкил қилишда амалий ёрдам бериш мазмунидаги мурожаатлар келиб тушган. Уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган.
«Хива» ва «Хонқа» маҳаллаларида ўтказилган сайёр қабулларда ҳам маҳаллада амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилган ва аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолари эшитилган.
Сайёр қабулларда жами 52 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 11 таси жойида ижобий ҳал қилинган, 41 та мурожаатни ҳал қилиш учун вилоят ва туман ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Юқорида кўрсатилган муаммоларнинг бажарилиши юзасидан тегишли «йўл харита» лар ишлаб чиқилиб, туманидаги «Гурлан», «Ҳазорасп», «Хива» ва «Хонқа» маҳаллалари 2020 йилда «Обод қишлоқ» давлат дастурига киритилиши режалаштирилди ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.