Қирғизистон ИИВ Атамбаев уйига ҳужумда Давлат миллий хавсизлик қўмитасининг «Алфа» махсус кучлари ходими ҳалок бўлгани юзасидан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Миллий хавфсизлик қўмитаси махсус хизмати ходими ҳалок бўлгани ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг яралангани юзасидан республика жиноят кодексининг «Қотиллик», «Қасддан одам ўлдириш» моддалари билан судгача тергов ишлари бошланган.
Қирғизистон ИИВда ҳуқуқ-тартибот органлари фуқароларга қарши ўқотар қурол ишлатмагани, қуролни Алмазбек Атамбаев уйи томонидагилар ишлатгани таъкидланган.