Новороссийск яқинида ичида 40 дан ортиқ йўловчиси бўлган автобус жарликка қулади, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳозирда қутқарувчилар 30 метр чуқурликдаги автобусни чиқариб олиш ишлари билан шуғулланмоқда.
«Кўтарма кранлар чақирилган, автобусни чиқариб олиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
Москва вақти билан 22:20 да «Новороссийск — Керчен бўғози» автомобиль йўлининг 16-километрида Volkswagen Touareg ва Hyundai автобуси ўзаро тўқнашиб кетган.
Маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида жарликка қулаган автобус ичида 45 киши бўлган. 3 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.