Қирғизистоннинг Чуй вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самат Курманкулов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйига бостириб кириш пайтида олган жароҳатидан комага тушди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Самат Курманкуловнинг боши тош билан уриб ёрилган. Шифокорлар унда бош суяги жарроҳлик амалиётини ўтказган. Ҳозирда у Бишкек травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази жонлантириш бўлимида бўлиб, аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қўй-Тошда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қароргоҳида уни қўлга олиш бўйича ҳужум бошланди. Операция давомида резина ўқлардан фойдаланилган. Ҳужум оқибатида 43 киши жабрланган.
Июнь ойи охирида Қирғизистон бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент Алмазбек Атамбаев махсус комиссия томонидан кўрсатилган олти жиноятнинг бештасига алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.