Халифа Ҳафтарнинг Ливия миллий армияси Ҳарбий ҳаво кучлари 6 август куни Мисрат шаҳри аэропортига қўнган Ил-76 самолётига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда «РБК» Ал-Марсад агентлигига таяниб.
Хабарда айтилишича, йўқ қилинган Ил-76 ҳукумат кучлари тарафдори учун қурол ташиган. Самолётнинг йўқ қилиниши Ҳафтар армиясининг душманларини қурол билан таъминловчи хорижий мамлакатлар учун огоҳлантириш бўлди.
Украинанинг «Liga.net» нашри эса самолёт Халқаро қизил хоч ташкилотининг гуманитар ёрдам юкини ташиганлигини айтмоқда. Самолёт Анқарадан Мисратга учган.
Қайд этилишича, экипаж аъзолари эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.