Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Шавкат Мирзиёевнинг «Жаслиқ» колониясининг ёпилиши тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда БМТнинг доимий координатори Хелена Фрейзер баёнотида келтирилган.

Фото: «Gazeta.uz»

Фото: «Gazeta.uz»

Хабарда айтилишича, «Жаслиқ» колониясидаги аянчли сақлаш шароитлари 2002 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен томонидан танқид қилинган.

Ушбу ташриф чоғида у «Ҳукумат ҳатто ўзининг жойлашуви билан шафқатсиз, ғайриинсоний ва инсон қадр-қимматини камситувчи муносабат ёки жазога тенг шароит яратувчи ‘Жаслиқ’ колониясини ёпиш масаласини зудлик билан кўриб чиқиши лозим»лигини таъкидлаган.

Миллий қонунчиликка мувофиқ, ушбу муассасадаги маҳбусларнинг оила аъзолари улар билан учрашиш учун узоқ йўл юрмаслиги мақсадида маҳбуслар аввалги яшаш жойи яқинидаги колонияга кўчиш ҳуқуқига эга.

«Жаслиқ» колониясида сақланаётган барча маҳбусларнинг оила аъзолари улар кўчириб ўтказилувчи муассаса ҳақида ўз вақтида ва тегишли равишда хабардор қилиниши лозим.

Президент қарорида «Жаслиқ» колониясининг барча моддий ресурслари ва хоналари Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхонаси сифатида фойдаланиш учун берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, БМТ ундан дастлабки тергов пайтида ҳибсда сақлаш жойи сифатида ва жиноий суд ишларида бошқа мақсадларда фойдаланмаслик зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)