Марказий ҳарбий округига қарашли Каттақўрғон шаҳридаги артиллериячилар ҳарбий қисмида ҳарбийларнинг оила аъзолари учун эсда қоларли экскурсия ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Биринчи маротаба ташкил этилаётган бундай саёҳат нафақат болалар, балки уй бекалари учун ҳам завқли бўлди. Ҳарбий оилалар қисм бўйлаб экскурсия баҳонасида турмуш ўртоғининг хизмат жойи ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Тадбир давомида меҳмонлар интерактив кутубхона ва ҳарбий қисм музейида бўлди. Панорамали мажмуавий отиш тренажёри ҳамда қурол-аслаҳа кўргазмаси ёшлар учун айни муддао бўлди. Аскарлар ошхонасида эса оилалар учун тушлик ҳозирланди.
Шунингдек, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи полковник Қаҳрамон Очилов ташаббуси билан Каттақўрғон полигони яқинида жойлашган қишлоқ ёшлари учун Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор ва тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди.
Изоҳ (0)