Ижтимоий тармоқларда Қарши туманида бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан ИИБ ходимига тазйиқ ўтказилгани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, Қарши тумани «Агора» бозори атрофида туманлараро қатнайдиган машиналар учун ташкил қилинган автотураргоҳда Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи бир гуруҳ ҳарбийлари томонидан Қашқадарё вилоят ИИБ ходимига тазйиқ ўтказилган.
Ҳарбийлар ИИБ ходимига махсус формада кўчада юриш мумкин эмаслигини айтган. ИИБ ходими эса бундай текширув уларнинг ваколатига кирмаслигини айтиб баҳслашган.
Изоҳ (0)