Англия ҳамда Португалия давлатларида 4 август, якшанба куни футбол бўйича Суперкубок ўйинлари бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритган Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби ўтган мавсум олтин дублга эришган Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» билан баҳсга киришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Маълумот учун, «Ливерпуль» тарихда 15 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган бўлса, «Манчестер Сити» ҳисобида эса 5 та соврин мавжуд. Қайд этиш жоиз, «шаҳарликлар» ўтган йили ҳам мазкур совринга эга чиққанди.
Шу куни Лиссабоннинг икки клуби «Бенфика» ҳамда «Спортинг» ўзаро тўқнаш келади. Баҳсга соат 00:45 да старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, «Бенфика» ва «Спортинг» клублари бунга қадар 306 та учрашувда ўзаро беллашган. Мазкур қарама-қаршиликда устунлик «Бенфика» тарафда. «Бургутлар» 132 маротаба ғалабага эришган бўлса, 109 та ўйинда ютқазган. 65 та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чеккан.
Суперкубок
4 август, якшанба
Англия
«Ливерпуль»—«Манчестер Сити» 19:00
Португалия«Бенфика»—«Спортинг» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)