«Реал» япониялик хавбек Такефуса Кубони ижарага бериб юбориши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.
«Қаймоқранглилар» 18 ёшли футболчининг ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳламоқда. Кубога айни дамда «Вальядолид» даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «япониялик Месси» 2015 йилда «Барселона» тизимини тарк этганди. Жорий йил ёзида эса Каталония клуби таклифини рад этди ва «Реал» билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, ортда қолган мавсум Кубо Япония чемпионатида 13 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)