Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида 22 ёшли Malibu ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1976 йилда туғилган аёлни уриб юборди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
43 ёшли аёл воқеа жойида вафот этди.
Қайд қилинишича, ҳайдовчи Булунғур туманида яшовчи Абдумалик Аҳмедов ўша куни дўсти билан катта йўлда пойга ўйнаётган бўлиб, машинани соатига 90 километр тезликда бошқариб кетаётган бўлган.
https://youtu.be/kSgqSonfgu0
Изоҳ (0)