Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бўлиниб кетган «Уммон» гуруҳининг яккахон хонандаси сифатида фаолият юритаётган Шоҳрух «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: Instagram / @shoxrux_ummon_

Фото: Instagram / @shoxrux_ummon_

Суҳбат давомида Шоҳруҳ «Уммон» гуруҳининг бўлиниб кетишига пул сабаб бўлмагани, гуруҳда бошқаларга нисбатан Зоҳид кўпроқ меҳнат қилиши ва кўпроқ пул олиши ҳақида гапириб берди.

Ҳар доим меҳнатга яраша пул олиш керак. Зоҳид биздан кўпроқ пул оларди. Ўзининг шеъри, мусиқаси ва ижроси учун интернет тармоқлардаги қўшиқларимизни юклаб олишлардан тушган пулдан биздан кўп ҳақ оларди. Лекин тўй хизматларидан тушадиган пул 3 га бўлинган. Пулни деб сан-манга бормаганмиз. Бўлиниб кетишимизга ҳам пул сабаб бўлмаган. Чунки ҳамма олаётган пулидан рози эди.

Шоҳрух, «Уммон» гуруҳи яккахони

Изоҳ
Асосий янгиликлар