24 ёшли қозоғистонлик спортчи Шавкат Раҳмонов UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жангчининг менежери ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
«Унинг дебют жанги ноябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. У мамлакатимизнинг UFC’даги биринчи вакили бўлди, аммо ишончим комил, сўнггиси бўлмайди», — деди спортчи менежери Саят Абдураҳмонов.
Маълумот учун, 24 ёшли Раҳмонов ҳисобида 12 та жангда 12 та ғалаба (7 та нокаут) мавжуд. Аввалроқ у иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида М-1 мусобақаларида иштирок этиб юрганди.
Таъкидлаш жоиз, Шавкат Раҳмонов Ўзбекистонда туғилиб ўсган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)