Олий хоккей лигасининг янги аъзоси — «Ҳумо» хоккей клуби ўзининг янги лисобини тақдим этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу либосда клуб Олий хоккей лигаси чемпионати учрашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Чемпионатга сентябрь ойининг дастлабки кунларида старт берилади.
Ёрқин ўзига хос услубда яратилган либосда афсонавий ҳумо қуши тасвирланган бўлиб, у қадимдан адолат ва эркинлик рамзини англатган. Айнан ҳумо қушининг ўзи янги жамоа белгиси асосини ташкил этади.
Клуб август ойида Нижний Новгород, Санкт-Петербург ва Толятти шаҳарларида мавсумолди бир қатор учрашувларни ўтказади.
Маълумот учун, жамоа бир қатор кучли ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Москванинг «Спартак» клуби марказий ҳужумчиси Артём Воронин, СКА клуби собиқ ҳужумчиси Александр Шербина каби хоккейчилар «Ҳумо» шарафини ҳимоя қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)