30 июль, сешанба куни футбол бўйича Audi Cup мусобақасининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Зинедин Зидан қўл остидаги Мадриднинг «Реал» клуби Маурисио Почеттино бошлиқ Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 22-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳимоячи Марселонинг хатосидан унумли фойдаланиб, мадридликлар дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа «Тоттенҳэм» Мюнхенда кечган баҳсда «Реал»дан 1:0 ҳисобида устун келди.
Шу куни Нико Ковач бошқарувидаги «Бавария» клуби эса Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоасини синовдан ўтказди.
Ўйин давомида «Бавария» аъзолари Ренату Саншеш (22), Леон Горетцка (28), Томас Мюллер (31, 44, пеналти, 58) ҳамда Кингсли Коман (40) урган голларга туркияликлар Макс Крузенинг (64) голи билан жавоб қайтарди.
Учрашув якунига кўра, «қизиллар» «Фенербаҳче»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (6:1) ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эндиликда Мюнхен клуби 31 июль, чоршанба куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида «Тоттенҳэм» билан баҳсга киришади. «Реал» эса 3-ўрин учун кечадиган беллашувда «Фенербаҳче» билан ўйнайди.
Audi Cup
1/2 финал баҳслари
30 июль, сешанба
«Реал»—«Тоттенҳэм» 0:1
Голлар: 0:1 — 22 Кейн«Бавария»—«Фенербаҳче» 6:1
Голлар: 1:0 — 22 Саншеш, 2:0 — 28 Горетцка, 3:0 — 31 Мюллер, 4:0 — 40 Коман, 5:0 — 44, пеналти, Мюллер, 6:0 — 58 Мюллер, 6:1 — 64 КрузеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)