Туркиялик режиссёр Омер Сарикая америкалик актёр Стивен Сигал билан ҳамкорликда «Кичкинтой Айлан. Ўлим денгизи» драмаси устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Омер Сарикая 2015 йили Грециянинг Кос оролига акаси ва онаси билан қайиқда йўл олиб, Туркия қирғоқлари яқинида сувга чўкиб кетган уч ёшли суриялик болакай ҳақида фильм ишламоқда.
Режиссёр Европадан бошпана қидириш йўлида Ўртаер денгизида ҳалок бўлаётган муҳожирлар муаммосини кўтаришга қарор қилган. Бундан тўрт йил олдин кўк иштон ва қизил футболкада қирғоқда ётган Айлан Курдининг суратни бутун дунёни ларзага солган эди.
1980 йиллардаги жангари фильмларнинг юлдузи Стивен Сигал мазкур фильмда қайси ролни ижро этиши ҳозирча номаълум.
Фильм премьераси 2 сентябрда Бодрумда бўлиб ўтади. Картина томонидан йиғилган барча пуллар хайрия йўлида сарфланади.
Изоҳ (0)