Андижон давлат университети Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишига сиртқи бўлимига рўйхатдан ўтган Д.Аббасова бетоблиги туфайли тез тиббий ёрдам хизмати ҳамроҳлигида Андижон давлат университети Хорижий тиллар биносидаги имтиҳон залига олиб келинган, деб маълум қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Telegram-канали.
Университет бемор абитуриентга керакли тиббий ёрдамни таъминлаган ҳолда унга имтиҳонларда қатнашиш имкониятини яратиб берди. Абитуриент тест саволларини ётган ҳолатда ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлади.
Якунда абитуриент ушбу ҳолатида тест топширишига етарлича шароит яратиб берган тест маркази ва Андижон давлат университети масъул ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳ (0)