«Реал» ҳужумчиси Борха Майораль янги мавсумни бошқа клубда ўтказади. Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Испаниялик футболчини «Леванте» ижарага олди. Томонлар фақат бир мавсумга мўлжалланган келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Майораль 2018/19 йилги мавсумни айнан «Леванте»да ўтказганди.
Маълумот учун, у ортда қолган мавсум Ла Лигада 29 та ўйинда 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)