• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё вилояти ҳокими Яккабоғдаги вазиятга изоҳ берди (видео)

    ЎзА мухбири Каримберди Тўрамуроднинг Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида бўлиб, ҳудуддаги вазиятни ўрганди, вилоят ҳокими билан суҳбатлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қашқадарё вилоят Яккабоғ тумани дейилса, бугун дунёнинг энг чеккасидаги одам ҳам биладиган, «Ҳоким ўринбосари нима бўлди экан?» «Тадбиркорнинг тақдири нима бўлди экан?» деб сўрайдиган бўлди. Миллионларнинг эътиборида турган Яккабоғ туманига, олдин туман маркази бўлган Яккабоғ қишлоғига бордик.

    Энг аввал кўзимиз тушган нарса шу бўлди-ки, Яккабоғ улкан қурилиш майдонига айланган, бир тарафда йўлсозлар йўлларни кенгайтириб, текислаб, асфалтлашга тайёрлашмоқда, бир тарафда электромонтёрлар ёғоч симёғочларни бетонига алмаштириб, янги сим тортмоқда. Бир тарафда кўприклар тузатилиб, ариқлар кавланса, бир тарафда усталар кўча юзидаги уйларни таъмирлашмоқда.

    «Яккабоғда ҳақиқий бунёдкорлик ишлари кетмоқда. Кўз ўнгимизда йиллар давомида қаровсиз ётган мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар қайта юз очмоқда. Нафақат туман, балки вилоят раҳбарлари ҳам кечаю-кундуз Яккабоғда. Шу ернинг ўзида ободонлаштириш ишлари штаби ташкил қилинган ва исталган соатда бу ерда раҳбарларни топасиз», ‒ деди бизни кутиб олган ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизий.Биз штабда Қашқадарё вилоят ҳокими Зафаржон Рўзиев мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар бериб турганига гувоҳ бўлдик. Ҳали у, ҳали бу тармоқ раҳбарига топшириқ бераётган, қилинган ишларнинг натижасини сўраётган вилоят ҳокимини суҳбатга тортиш осон бўлмади. Нуқул «Ҳозир-ҳозир», деган вилоят ҳокими шомга бориб, биз билан суҳбатлашишга вақт топди. Аммо шунда ҳам ҳокимнинг қабулини кутиб турган юздан ортиқ фуқаролардан узр сўраб, уларга «Яна ярим соатгина кутиб турасизлар», деганини эшитиб, фурсатимиз оз эканини англадик ва юртдошларимиз жавобини кутаётган энг муҳим саволларгагина жавоб олишга ҳаракат қилдик.

    Зафаржон Рўзиев, аввало, «Обод маҳалла» дастури Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси экани ва бу дастурнинг юксак моҳияти ҳақида сўз юритиб, туман маркази Яккабоғдан кўчирилгач, Яккабоғ узоқ муддат эътибордан четда қолгани, қишлоқнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам ачинарли аҳволга келиб қолгани ҳақида гапирди, аммо Яккабоғ энди қайта юз очишини, қисқа фурсатда қишлоқ таниб бўлмас даражада обод бўлиб, эртакмонанд гўшага айланишини айтди.

    Барча юртдошларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, вилоят ҳокими шундай деди:

    «Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас».

    Биз ҳоким ўринбосарининг ҳатти-ҳаракатига баҳо беришини сўрадик.

    «Албатта, у ваколатидан ташқарига чиққани учун ишдан олинди, ҳатто унга қарши жиноий иш қўзғатилди. Бундан ташқари ўз ишига эътиборсизлик билан қарагани учун туман ҳокими ва туман прокурори ҳам ишдан олинди», ‒ деди Зафаржон Рўзиев.

    Биз тадбиркор ва унинг корхонаси ҳақида сўрадик.

    ‒ Тадбиркорнинг корхонаси бузилмайди, қайтанга у таъмирлаб, чиройли қилиб берилаяпти, тадбиркорлик иши давом этади, ‒ деди вилоят ҳокими. ‒ Аммо шуни айтишим лозим-ки, биз қонун устувор давлатда яшаймиз, қонун олдида ҳамма баробар, эҳтиросга берилиб, қонундан ташқари ҳатти-ҳаракатлар содир қилгани учун тадбиркор ҳам қонун олдида жавоб беради.

    Эслатиб ўтамиз: тадбиркор руҳий жиҳатдан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, туман ҳокимининг ўринбосари эса шифохонада даволанмоқда.

    Шу ўринда вилоят ҳокими барча журналист ва блогерларга ҳам мурожаат қилди:

    «Бугун ҳамма нарса очиқ ва шаффоф, хусусан, Қашқадарёда ҳам ва Яккабоғда бўлган воқеа борасида ҳам ҳамма саволларингизга борича жавоб беришга ҳар доим тайёрман. Ким истаса, келсин, бу ерда бўлаётган ишларни ўз кўзи билан кўрсин ва борини ёзсин! Икки ой сабр қилишса, барчаларини ўзим чақираман, Яккабоғда катта бир байрам уюштирамиз, катта ош қиламиз ва барчангиз Яккабоғ жаннатмонанд бир гўзал масканга айланганига гувоҳ бўласиз. Насиб бўлса, халқимиз бу кўнгилхираликни унутиб ҳам юборади ва янгидан чирой очадиган Яккабоғда ҳамма биздан, аввало, Президентимиздан, давлатимиздан рози бўлиб, бундан кейин яхши яшайди».

    Суҳбатимизни тўлиқ равишда видеолавҳадан томоша қилишингиз мумкин...

    30.07.2019, 11:47   Изоҳ (0)   24818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда онлайн тўловлар ҳажми кескин ошмоқда

    30.07.2019, 11:36

    Беларуслар қалбидан жой олган ўзбек жангчиси — Казбек ёхуд боши учун Адольф Гитлер 50 минг дойчемарка «мукофот» ваъда қилган ўзбекистонлик 

    30.07.2019, 11:36

    Тошкентда 43 яшар аёл Қўйлиқ бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди (фото)

    30.07.2019, 11:25

    Шавкат Мирзиёев ВДНХда Ўзбекистон кўргазмасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

    30.07.2019, 11:05

    Ўзбекистонда янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришга 2,1 трлн сўм ажратилади

    30.07.2019, 10:44

    Москва вилоятида ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирок этаётган «Танк биатлони»га қуръа ташланди

    30.07.2019, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.