«Хаббл» космик телескопининг сайтига коинотнинг навбатдаги ажойиб суратлари жойлаштирилди, деб хабар беради 3DNews.

Фото: 3DNews

Бу сафар обсерватория NGC 3432 объектининг суратларини тақдим этди. Бу Кичик Шер юлдузлар туркумида жойлашган спиралсимон галактика. У таниқли британиялик астроном Уильям Гершел томонидан 1787 йилда очилган.

Фото: 3DNews

Таъкидлаш керакки, яқин йилларда «Хаббл» ўзининг ўттиз йиллигини нишонлайди. «Дискавери» шаттли 1990 йилнинг 24 апрелида коинотга учирилган эди. Аппарат ўз фаолияти давомида Ерга жуда катта миқдорда илмий маълумотлар ва коинотнинг ажойиб суратларини юборган.

Фото: 3DNews