Ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат бутун Красноярск ўлкаси ва Иркутск вилояти бўйлаб, шунингдек қисман Бурятияда жорий этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беради.
Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғинларнинг аксарияти Саха Республикаси (Якутия), Иркутск вилояти, Красноярск ўлкасида қайд этилган.
Таъкидланишича, ёнғинлар майдонининг кўпайиши туфайли тутун Сибирь ва Узоқ Шарқнинг бошқа минтақаларига ҳам тарқалган.
Изоҳ (0)