Instagram фойдаланувчилари олмаоталик Зарина исмли аёлни макияж туфайли америкалик актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопесга ўхшатишди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Визажист Маржан Боровик макияж ёрдамида аёлни ЖейЛога «айлантириб қўйди». Ўз ишининг натижасини эса Instagram’га жойлади.

Фото: Tengrinews

Қайд этилишича, Зарина — беш боланинг онаси. Уни суратда ҳатто ўз фарзандлари ҳам танимай қолган.

Визажист моделнинг ЖейЛога айланишидан аввалги суратини ҳам жойлади.

Фото: Tengrinews