2019 йилнинг 22—28 июль кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ҳамда кейинги учрашувларда мазкур масала бўйича қарор вариантларини тақдим этишга келишилди.
Музокаралар юқори даражада ташкиллаштирилди ҳамда дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.
Учрашув сўнггида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов якуний Баённомани имзолади.
Изоҳ (0)