1968 йилда Хитой ислоҳот йўлида биринчи қадамни қўйди. Бунинг натижасида бир пайтлар ёпиқ бўлган коммунистик жамият глобаллашувга йўл очди. Менталитет, иқтисодиёт ва маданиятнинг ўзгариши Хитойни замонавий ва кучли давлатга айлантирди. Сўнгги қирқ йил ичида Хитой тарихдаги энг катта ва тезкор индустриализация ва урбанизация даврини бошдан кечирди. Чунцин шаҳри эса Хитой эволюциясининг ёрқин мисолидир.
Бельгиялик архитектура фотографи Крис Провуст ўз расмларида бу шаҳарни ривожланаётганлиги шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммоларни ёритган. Фотографнинг айтишича, уч кун давомида у Чунцинни суратга олаётиб шаҳардаги зичлик, транспорт қатнови ва халқнинг турмуш тарзини кузатган. Одамлар бу улкан шаҳарда қандай яшаётганини ҳам акс эттиришга ҳаракат қилган. TravelAsk ана шундай суратларни жамлаб тақдим этди.
Изоҳ (0)