Божхоначилар томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг яширинча олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси маълум қилади.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси «Тошкент-АЭРО» Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари «Тошкент» халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйди.

Ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.

Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.