Президент «Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020—2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳужжатни имзолади, бу ҳақда Spot хабар қилади.
Қарор билан 2020—2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури маъқулланди.
Дастур доирасида фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонларини қидириш 2020 йилда 35 фоизга, 2021 йилда 40 фоизга етказилади.
2020 йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 150 тоннага, 2021 йилда эса 300 тоннага етказиш кўзда тутилмоқда.
Дастурни амалга ошириш учун жами 2 трлн 371 млрд 9 млн сўм маблағ ажратилади.
Қаттиқ фойдали қазилма майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун ягона электрон онлайн платформа ишга туширилади.
Стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш ҳуқуқи учун имтиёзли бонус ставкалари қайта кўриб чиқилади.
Шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даврида солиқ қонунчилигининг ўзгармаслиги кафолатлари таъминланади.
Изоҳ (0)