Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор ҳисобидан хатланган бино қарийб 2 млрд сўмга сотилди, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Хусусан, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 4 январь кунидаги ижро варақасига асосан қарздор «Туркистон машъали» МЧЖ ҳисобидан Ташқи иқтисодий фаолият «Миллий банк» фойдасига 3,869,480,800 сўм кредит қарзи, 440,140,289 сўм кредит фоизи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қашқадарё вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли бўлган Қарши шаҳрида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой биноси онлайн аукцион савдога чиқарилган.
2019 йилнинг 20 июнь санасида ўтказилган онлайн аукцион натижаларига кўра, қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой биноси «Бинокор кўп тармоқли қурилиш» МЧЖга 1,960,000,000 сўмга сотилди.
Изоҳ (0)