Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский маълум вақтдан сўнг Украина Россиянинг бир қисми бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
«РИА Новости»нинг ёзишича, Украинадаги вазиятни сиёсатчи метастазалар бутун танага тарқаб кетадиган саратоннинг тўртинчи босқичига ўхшатган.
«Бутун халқ қонда. Иқтисодиёт йўқ, одамлар кетиб қолмоқда. Зеленский Украинада атиги 1—2 йил президентлик қилиши мумкин. Кейин уни бўшатишади», деб ёзган Жириновский.
Унинг сўзларига кўра, Украинада минглаб қуролланган «украинаорти миллатчилар»и бўлиб, улар ҳукуматга ўз «Пиночет»ини келтиради ва кейинчалик уни ҳам кетказади.
Жириновскийнинг қўшимча қилишича, буларнинг барчасига Украинанинг бўлиниши, шундан сўнг бутун Украинанинг Россия таркибига қўшилганидан сўнг барҳам берилади.
Изоҳ (0)