22 июлдан эътиборан Uzautotrans Service МЧЖ Тошкент—Қизилўрда (Қозоғистон) йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновларини амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Замонавий қулайликларга эга бўлган Yutong автобуси маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш масофаси 583 км бўлиб, йўлга 10 соат-у 30 дақиқа сарфланади, йўл ҳақи эса 80 000 сўмни ташкил этади.
Автобуслар чегарани «Ғишткўприк» ва «Жибек Жоли» назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтади. Рейсларнинг охирги тўхташ нуқтаси «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Салтанат» (Қозоғистон) автовокзалларидир.
Автобуслар Қизлўрдадан Тошкент томон соат 16:30 да йўлга чиқади.
Изоҳ (0)