Ҳозир Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси ҳовлисида «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимига тайёргарлик жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Zarnews хабар қилади.
— Бу жараён аслида 10 июнда Тошкент шаҳрида бошланган эди, — дейди фестивал дирекцияси ижрочи директори Фарҳод Жўраев. — Бу йилги тадбирга мусиқа ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 200 нафар талабалар орасидан 80 нафари танлаб олинган.
Тайёргарлик жараёни ҳар куни 09:00 дан 12:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача Регистон майдонида давом этади.
Бошқа пайтларда вилоят мусиқа театрида, Санъат коллежи концерт залида ҳам тайёргарлик олиб боришади.
Изоҳ (0)