Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 июль куни соат 13:28 да Юнусобод тумани, Ифтихор 7-тор кўчаси, 5-уйнинг том қисми 90 квадрат метр майдонда ёниб зарарланган.

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Ёнғиндан уйнинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 13:31да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:38да қуршаб олиниб, соат 13:47да бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк