Сирдарё вилоятининг Ховос туманида жорий йилнинг 18 июль куни соат 19:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. бошқарувидаги Spark русумли автомашинасини «Зомин—Тошкент» йўлининг 122-километрда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этган ҳамда яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)