• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Интернет ва йўллар – туризм ривожи йўлидаги икки асосий тўсиқ

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган икки омил ҳақида фикр юритади.

    8 июнь куни Бухорода Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб Президент соврини учун ўтказилган халқаро кураш мусобақасини ёритиш учун Самарқанд шаҳридан Тошкент – Бухоро йўналишида қатнайдиган «Шарқ» тезюрар поездга чиқдим. Мен чиққан вагонда асосан сайёҳлар ўтирган экан, улардан бирининг ёнига ўтирдим. Сайёҳлар бир давлатдан гуруҳ бўлиб келган сайёҳлар экан, уларга гид йигит атрофни таништириб кетаётган экан. Ўтирган заҳотим ёнимда ўтирган сайёҳ аёлдан қайси мамлакатдан эканини сўрадим. Айтишича, гуруҳнинг ҳаммаси Германиянинг Берлин шаҳридан экан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундан сўнг сайёҳ аёл менинг қаердан эканим билан қизиқди. «Самарқанд вилояти Ургут туманиданман» дедим. Шунда у «Ҳозир» деди-да, телефонида Google Map’ни очди. Интернет воситасида ишлайдиган Google Map қани энди ишлай қолса. Йўқ, ишламади. Мен ҳам телефонимни олиб қарасам, иккита Sim-картамда ҳам интернет уёқда турсин, ҳатто алоқанинг ўзи йўқ. Шундан сўнг аёл гидни чақирдида унга «Урганч, Урганч» деди. Гид менга «Урганчданмисиз, бу боя қаердан эканингизни айтганингизда яхши эшитмабди. Харитадан топиб сизга кўрсатай деса интернет яхши ишламабди» деди.

    Шунда мен унга «Урганчдан эмас, Ургутданман» дедим. У аёлга мен Урганчдан эмас, минг йиллик чинорлар юрти Ургутдан эканимни тушунтирди. Мен аёлга Google Map’дан Ургутнинг қаердалигини кўрсатиш учун роса уриндим, аммо фойдаси бўлмади, интернет сифати пастлиги учун аёлга харитадан Ургутни топиб кўрсата олмадим. Шундан сўнг аёл билан гид таржимон ёрдамида бироз суҳбатлашдик. Айтишича, улар аэропортни ўзидан Ўзбекистон уяли алоқа компанияси Sim-картасини олишган.

    Тошкентдан йўлга чиқишгандан буён 1–2 жойда 3G пайдо бўлганини айтмаса, темир йўлда юрганда на интернет ишлаган, на алоқа бўлган.

    Бу жудаям ёмон ҳолат. Мен Ўзбекистонга келишдан аввал Ўзбекистон ҳақида турли маълумотларни ўқидим, кўрдим. Мени Ўзбекистондаги тарихий бинолар ўзига ром этди. Шундан сўнг бу юртга саёҳат қилиш ниятида сайёҳлик фирмасига мурожаат қилдим. Албатта, интернет оламида Ўзбекистон ҳақида мақтов гаплар билан бирга танқидий фикрлар ҳам бор. Танқидий гапларда асосан Ўзбекистондаги йўлларнинг бироз ёмон аҳволдалиги ёзилган ва кўрсатилган. Интернет сифати пастлиги ҳақида эса ёзишмаган ёки ёзган бўлишса ҳам, эътиборсизлик билан ўтказиб юборганман. Йўлларнинг сифати паст бўлса, йўловчилар, шу жумладан, мамлакатга келаётган сайёҳлар автобус ёки автомобилда юрмай поездда юрса ёки турли шаҳарлар орасида самолётда учса ҳам бўлади. Аммо интернет сифати паст бўлса, буни тўғрилашнинг чораси йўқ. Кеча Тошкент шаҳрини диққатга сазовор жойларини кўрсатишди. Фото ва видеога олдик. Қаттиқ чарчаганим учун кундузи олган фото ва видеоларни кечки пайт ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимга юклай олмадим. Ўзимча эртага поездда кетишда бемалол юклаб кетаман деб ўйладим. Аммо бугун эрталаб поезд Тошкент шаҳридан чиққанидан бошлаб интернет сифати шунчалик пастки, фото ва видеоларни турли ижтимоий саҳифаларимга юклашнинг имкони бўлмаяпти. Мана энди Самарқанддан Бухорога қараб кетяпмиз ва ҳанузгача на интернет бор, на сифатли уяли алоқа хизмати. Сизлар туризмни ривожлантиришни хоҳлар экансизлар авваламбор мамлакатда сифатли йўллар ва сифатли интернет жорий қилиб қўйишларинг керак. Акс ҳолда туризмни ривожлантирамиз деб гапириб ўтирманглар. Сифатли йўллар Ўзбекистон бўйлаб автобус, микроавтобус ва енгил машиналарда саёҳат қилишни хуш кўрадиган сайёҳлар учун муҳим бўлса, сифатли интернет хизмати бу мамлакатдаги турли тарихий обидаларни, диққатга сазовор жойларни хорижда реклама қилишда қўл келади. Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг аксарияти ўзлари туширган фото ва видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тезкорлик билан юклаб кетаверса, бу бошқалар учун сайёҳлик салоҳиятининг рекламаси бўлар эди. Буни расмийлар ҳам, туризм масалалари билан шуғулланаётган шахслар ҳам яхши англаб, тушуниб етиши лозим.

    Кеча Тошкент шаҳрини томоша қилганимизда гид бизга охирги пайтларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилиш учун турли мамлакатларда тақдимотлар, рекламалар берилаётганини айтиб берди. Масалан, Англия премьер-лигаси ўйинлари пайтида нуфузли стадионлардаги реклама баннерларида «Ўзбекистонга саёҳат қил» деб реклама берилиши ёки Токионинг энг гавжум метро бекатларидаги катта экранлар орқали Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари кўрсатилиб, японларни Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирилиши, булар албатта яхши. Аммо ишонаверинг, энг зўр реклама – Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида дунёнинг турли мамлакатларидан келаётган сайёҳларнинг Facebook, YouTube каби сервислардаги саҳифаларида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан қилаётган жонли репортажлари, жойлаётган видео, фото материалларидир. Бунинг устига, Ўзбекистон бу рекламалар учун Англия ёки Японияда берилган рекламадан фарқли равишда пул сарфламайди. Фақатгина Ўзбекистонда интернет хизматини сифатли қилиб қўйса бўлди.

    Германиялик ҳамроҳимнинг фикрлари жўяли эди. Айнан йўлларнинг сифацизлиги ва интернет хизматининг пастлиги бугун Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини орқага тортувчи омил бўляпти. Келаётган сайёҳлар Ўзбекистонда, қишлоқ жойларида одамларнинг пахсадан уй тиклаб, лой сувоқ остида яшаётгани учун кулмайди. Аксинча, бу унга қизиқ ва ҳаммасини тўғри ва табиий қабул қилади. Аммо чет эллардан келаётган сайёҳлар йўлларнинг сифацизлигини ёки интернет сифати пастлигини тўғри ва табий қабул қила олмайди. Унга сифатли йўллар ва сифатли интернет хизмати сув билан ҳаводай керак.

    Шу ўринда бир мисол келтираман.

    Ўтган йил кузда енгил машинада Бухорога саёҳатга бордик. Самарқанд шаҳридан бироз ўтгандан кейин йўлларнинг сифати унча яхши эмас. Ямалган чуқурларни усти бўртиб чиқиб қолган ва машинада юрганда ҳадеб силкиниб юриш кишига бироз нохушлик беради.

    Амаллаб Бухорога етдик.

    Бухородаги тарихий обидаларни томоша қилиб юрар эканмиз, эътиборимни бир ҳолат тортди. Бухородаги ҳар бир тарихий объект олдида кўплаб Самарқанд вилоятига тегишли рақамдаги автобуслар, микроавтобуслар, таксилар турар эди. Тахмин қилдим, улар Самарқанддан Бухорога сайёҳларни олиб борган. Лекин нега сайёҳларни тезюрар поезд ёки самолёт эмас, айнан автобус ва микроавтобуслар, таксилар олиб борган? Буни сабабини ўша автобуслар, микроавтобуслар олдида турган ҳайдовчилар ва сайёҳлик фирмаси вакилларидан сўрадим. Уларнинг айтишларича, сайёҳларнинг аксарияти мамлакатимиз бўйлаб поезд ёки самолётда эмас, автобуслар ва микроавтобусларда саёҳат қилишни ёқтиради ва аксарият ҳолларда сайёҳлик фирмаларидан буни ўзлари илтимос қилиб сўрайди. Чунки уларга шаҳар ва қишлоқларимиз оралаб юриш жудаям қизиқарли экан. Ҳайдовчиларга савол бердим:

    - Кеча биз ҳам Самарқандан Бухорога енгил машинада келдик. Йўлнинг аҳволи ўта қониқарсиз. Айнан шу муаммо сайёҳларга қандай таъсир қилади?

    - Сайёҳлар аксарият йўлларимизни ёмон эканини гапиради. Шунингдек, йўлларда ҳам, шаҳар-қишлоқларда ҳам тоза ва жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳожатхоналар йўқ. Йўлларда тўхтаганда ёки йирик шаҳарларда айнан шу масалада қаттиқ кулгуга қолаяпмиз ва танқид эшитяпмиз, – деди улар.

    Ҳа, агар бизда энг биринчи навбатда катта йўллардан тортиб, энг узоқ қишлоқларгача йўлларни жаҳон андозалари даражасида созлаб қўйишса ва ўша йўлларда сайёҳлар бемалол юришса, бу ҳам бизда сайёҳлар оқимини кўпайишига сабаб бўлар эди. Тўғри-да, «йўл азоби – гўр азоби» дейишган. Йўллар ёмонлиги туфайли қийналган сайёҳ бу юртга яна қайтиб келгиси келадими? Юртига борганда таниш-билишларига «фалон юртга бор» деб тавсия қиладими? Ўйлайманки, йўқ.

    Худди шунингдек, интернет сифатининг пастлиги масаласида ҳам гап шу: биз Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини чет элларда кўпроқ тарғиб қилишни, Ўзбекистонга кўпроқ сайёҳлар келишини хоҳласак мамлакат бўйлаб интернет сифатини аъло даражада қилиб қўйишимиз керак.

    Йўллар ва интернет сифати паст бўлиб қолаверар экан, биз ўзимизча «сайёҳликни ривожлантирамиз» деб қуруқ қошиқ билан оғзимизни йиртиб, игна билан қудуқ қазиб юраверамиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    19.07.2019, 18:08   Изоҳ (0)   35597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.