Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қутқарувчилар Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида қулаган бино остидан тирик қолган 28 кишини чиқариб олди. «ТАСС»нинг ёзишича, воқеа оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти ҳарбий хизматчилардир.

Фото: Hronika.info

Фото: Hronika.info

Кўп қаватли бино 14 июль куни Солен шаҳрида қулаган бўлиб, бино қулаётган пайтда унда жойлашган ошхонада қўшни полкдан бўлган аскарлар овқатланаётган бўлган. Вайроналар остида 42 киши борлиги аниқланган. Қутқарувчилар уларни чиқариб олиш учун қарийб 2 кун ҳаракат қилган. Натижада 17 нафар ҳарбий ва 11 нафар фуқаро қутқарилган, 13 нафар ҳарбий ва бир нафар фуқаро эса ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, бино қулашига Ҳиндистон шимолига ёпирилган кучли муссон ёмғири сабаб бўлган. Полиция тегров ҳаркатларини бошлаган бўлиб улар бино қурувчиларини қуриш нормаларига риоя қилмаганликда ва қурилиш материалларини тежаб қолганликда айбламоқда.

Аввалроқ Ҳиндистонда 23 метрлик девор қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Унда ҳам девор қулашига кучли муссон ёмғири сабаб бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади