Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Беларуснинг Брест вилоятидан келган сармоядорларни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев «Дарё»га хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Хориж давлатидан келган сармоядорлар, саноат ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларидан иборат делегациянинг расмий ташрифи Бухоро–Брест савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ўрнатди. Ўзаро мулоқотда мазкур ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Вилоят раҳбари томонидан делегация вакилларига Бухоро агросаноат тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда эришилаётган ютуқлар, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини ошириб бораётган корхоналар фаолияти ҳақида маълумот берилган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий шерикчиликни таклиф этаётган Брест делегацияси вакиллари ўз мамлакатларига қуруқ мева, ёнғоқ ва доривор маҳсулотлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов