Американинг Флорида штатида эркак ўз қизини қутқараётганда сув оқимига тушиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда The News-Press хабар берди.
Маълум бўлишича, 46 ёшли Томас Закревски Флорида қирғоқларидан биридаги оролда оиласи билан дам олаётган бўлган. Дам олувчиларнинг бир нечтаси, шу жумладан болалар ҳам сув тўлқини қайтиши бошланганда қирғоқ бўйида ўйнаётган бўлган. Эркак ва унинг 8 ёшли қизи сувдан чиқишга улгурмай қолган.
Қизнинг онаси полицияга берган хабарига кўра, қариндошларини четроққа олиб ўтган, турмуш ўртоғи ва қизи йўқлигини дарров сезмаган. Аёл орқага қараб улар оқимга қарши курашаётганини кўрган ва ёрдамга шошилган. Эркак унга қизни узатишга улгурган, ўзи эса сув остига ғойиб бўлган.
Орадан 3 соат ўтиб, ғаввослар эркакнинг жасадини уни охирги марта кўришган жойдан 800 метр узоқликдан топган.
Изоҳ (0)