Таиланднинг Чон Бури шаҳри мезбонлик қилаётган кураш спорти бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида -76 килограмм вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шаҳрибону Эллиева мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайтида хабар берилди.
Шаҳрибону финалда хитойлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Бу терма жамоанинг мусобақада қўлга киритган олтинчи медали бўлди. Бунгача юнон-рум кураши беллашувида ўзбекистонлик курашчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)