Ўзбекистон 2019 йилда газ экспорти ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ошириши тўғрисида «Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.
«Бу йил бизнинг 15 миллиард куб газ ҳажмини экспорт қилишга шартномамиз бор»,— деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 13 миллиард куб метр ўзбек гази экспорт қилинган. Шундай қилиб, газ етказиб бериш 15 фоизга ошади.
Сидиқовнинг айтишича, Хитойга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 10 миллиард куб метрни, Россияга — 4 миллиард куб метрни ташкил этади, қолган қисми эса қўшни Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади.
«Ресурслар мавжуд бўлса, етказиб беришни ошириш бўйича ҳамкорларимиз билан суҳбатлашиш имконига эгамиз», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)