• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аномал иссиқ шароитида белгиланадиган иш вақти бўйича маълумот берилди

    Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида юқори ҳаво ҳарорати ҳукмронлик қилаётгани туфайли Меҳнат вазирлиги ишчиларни меҳнатдан вақтинча озод қилиш масаласида ахборот берди. Бу ҳақда Uz24 хабар қилади.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Ўзбекистон бош санитар шифокори тасдиқлаган ишлаб чиқариш бирлашмалари микроиқлим санитар-гигиеник меъёрларига кўра, ишлаб чиқариш муҳитида метеорология ёки микроиқлим шароитлари қуйидагилар: ҳаво ҳарорати, ҳавонинг нисбий намлиги, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва қизиган ускуналардан чиқадиган ҳароратга оид кўрсаткичлар.

    Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда ёпиқ биноларда амалга ошириладиган енгил жисмоний ишлар учун йилнинг совуқ ва ўтиш давридаги оптимал микроиқлим кўрсаткичлари қуйидагича бўлиши лозим: ҳаво ҳарорати – 20-23 даража, ҳаво нисбий намлиги – 40-60 фоиз, ҳаво ҳаракати тезлиги кўпи билан 0,2 м/сни ташкил этиши керак. Айни вақтда ҳаво ҳарорати 19-25 даража, нисбий намлик 75 фоиздан кўп бўлмаган, ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3м/сдан ошмаслигига йўл қўйилади.

    Оғир иш шароитларида ҳаво ҳароратининг мақбул меъёрлари 4-5 даража, йўл қўйиладиган меъёрлар бўйича 6 даража паст бўлиши керак. Йилнинг иссиқ даврида ҳаво ҳароратига оид меъёрлар 2-3 даражага кўп бўлишига ҳам рухсат берилади.

    Мазкур микроиқлим меъёрларини ишлаб чиқаришдаги технологик жараён ёхуд иқтисодий жиҳатдан таъминлаш имкони бўлмаган саноат иншоотларида ишчиларнинг қизиб кетиши ёки совуб кетишига қарши чоралар кўрилиши керак.

    Хусусан, ишчи атрофидаги ҳавони совутиш тизими, ҳаво души, дам олиш ва иситиш хоналари, ўта юқори ва паст ҳаво ҳароратидан ҳимоя қилувчи махсус кийим, шахсий муҳофаза анжомлари, ишдаги дам олиш вақтлари кабилар шулар жумласидан. Иссиқ уришига қарши чоралар сифатида, қурилмалар ва тўсиб турувчи қопламаларининг ташқи ҳарорати 45 даражадан ошмаслиги керак.

    Бундан ташқари, Меҳнат қонунчилигига кўра, барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитлар яратилиши лозим. Шу билан бирга, айрим турдаги ишларни бажарувчиларга, меҳнат шароити, соғлиққа таъсири ва бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда шартномага мувофиқ, иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда меҳнат вақти давомийлигини камайтиришга рухсат берилади.

    Иш вақти қуйидаги шахсларга нисбатан иш ҳақи сақланган ҳолда камайтирилади:— 18 ёшга етмаган ишчиларга;— I ва II гуруҳ ногиронларига;— ноқулай меҳнат шароитларида ишловчиларга;— жиддий мазмунга эга ишларда фаолият юритувчилар;— давлат бюджети томонидан молиялаштирилаётган ташкилот ва корхоналарда ишлаётган 3 ёшгача бўлган фарзанди бор аёллар.

    Қонунчиликка кўра, хавфли ва ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганлар, шароит даражасига мувофиқ қўшимча равишда 3-24 кунгача меҳнат таътилига чиқиши мумкин.

    Меҳнат кодексининг 219-моддасида эса ишчи ўз саломатлиги ёки ҳаётига таҳдид солувчи ишни бажаришдан бош тортишга ҳақли экани белгилаб қўйилган.

    Бу ҳолатда, ишчи меҳнат жараёнида унинг саломатлиги ва ҳаётига хавф солувчи ҳолат вужудга келганидан иш берувчини зудлик билан огоҳлантириши керак бўлади. Бу ҳолатлар тасдиқланса, иш берувчи уларни бартараф этиш чораларини кўради. Агар, зарурий чоралар кўрилмаса, ишчи токи унинг соғлиғи ва ҳаётига таҳдид солувчи ҳолат бартараф этилгунича, ишламасликка ҳақли. Бу давр мобайнида унинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

    11.07.2019, 21:46   Изоҳ (0)   102547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Колонияда оила аъзолари билан учрашган Гулнора Каримова, шифокорларни пичоқлаган азадор ота, 78 ёшли абитуриент ва куннинг бошқа хабарлари

    11.07.2019, 21:20

    Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқатлар нархи қанчага фарқланади?

    11.07.2019, 20:54

    Фарғонадаги сайёр қабуллар давомида уй-жойга ўта муҳтож фуқароларга 123 та хонадон калитлари топширилди

    11.07.2019, 20:28

    2019 йил 1 сентябрдан «Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилади

    11.07.2019, 19:49

    Ўзбекистонда қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди

    11.07.2019, 19:36

    Президент мактаблари маҳаллий ўқитувчи лавозимларига танлов эълон қилади

    11.07.2019, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.