Уй бекаларининг энг яқин ёрдамчиларидан бири бўлган «МузА» савдо белгисида ребрендинг давом этмоқда.
2001 йилдан бери Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини йўқотмай, етакчилардан бири бўлиб қолаётган «МузА» савдо белгиси 2018 йилда қайта туғилишга тенг катта ребрендингни амалга оширди — логотип ва қадоқлар дизайни кўриниши тубдан ўзгарди. Ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.
Сомса ва қандолат маҳсулотлари учун мўлжалланган «МузА»нинг музлатилган хамирлари ва музлатилган қатлама замонавий ва бежирим янги қадоқларда чиқарила бошланди. Ўзгаришлар фақат ташқи кўриниши билан чекланиб қолгани йўқ — маҳсулот сифатида ҳам ўсиш бор.
«МузА» маҳсулотлар турини кенгайтириш ва уларнинг сифатини янада яхшилаш, тайёр ва ярим тайёр мазали егуликлар билан харидорларга байрамона кайфият улашишда давом этади.
«МузА»даги ўзгаришлар ва ребрендингига оид хушхабарларни кутиб қолинг!FacebookTelegramТелефон: (+998-71) 227-13-13, (+998-71) 246-88-33
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)