8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрендаги кўмир конининг шимолий қисмида 25 миллион метр кубга яқин тупроқ жинси кўчди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.
Кўчкининг юзага келишига апрель ойида нормадагидан кўпроқ ёғган ёмғирлар ва ер ости сувлари даражасининг сезиларли ошиши натижасида юзага келган гидродинамик босим сабаб бўлган. Натижада қумли-гил тупроқлар чўкиб, бўшлиқ ҳосил қилган, бу эса ўз навбатида борт мустаҳкамлигининг сусайишига олиб келган.
Аралаш кўчки муҳандислик коммуникациялари, автомобиль ва темир йўллари, шунингдек, Ангрен кўмир конига ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
Ҳодиса жойида ФВВ ҳамда ЙПХ ходимлари томонидан мунтазам навбатчилик жорий этилган.
Изоҳ (0)