«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, мамлакатда бу ҳафта иссиқ ва қуруқ келади. Қуёш шимолий ярим шарнинг энг юқори нуқтасига кўтарилиб, заминни беаёв қиздиради.
Ҳаво ҳарорати 10 июль куни кундузи 37-40 даража, жанубда ва чўл зоналарида 42 даражагача бўлади.
Кейинчалик иссиқнинг кучайиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 24-27 даража атрофида, кундузи 39-42 даража, жануб ва чўл ҳудудларида кечаси 30-32 даража, кундузи 43-44 даражагача кўтарилиши мумкин.
Бу ёз ўртаси учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даража юқори.
Изоҳ (0)