Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқларда Тошкентда машина уриб юборган бола ҳақидаги маълумот тарқалди. Ҳолат акс этган фотони жойлаштирган фойдаланувчи ЙТҲ Сергели туманида рўй бергани ва ҳодиса чоғи боланинг яқинлари бўлмаганини билдирган.
ИИББ матбуот хизматига кўра, ЙТҲ 9 июль куни соат 19.20 атрофида Сергели туманидаги Мирзо Турсунзода кўчасида рўй берган. 26 ёшли Баҳром Ҳ. Ўзининг Matiz автомобилида йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли Р.С.ни уриб юборган. Ҳайдовчи болани касалхонага етказган.
Бола жиддий жароҳатлар олмаган. Унинг ота-онасига хабар етказилган ва улар айни пайтда боланинг ёнида бўлиб турибди.
Изоҳ (0)